«GM Uzbekistan» мижозларни таъмагирлик ҳолатларидан эҳтиёт бўлишга чақирди
«GM Uzbekistan» компанияси мижозларни дилерлик корхонаcидан олиб кетиш вақтида таъмагирлик холатларидан эҳтиёт бўлишга чақирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
«GM Uzbekistan» акциядорлик жамияти Сиздан автомобилни дилерлик корхонаcидан олиб кетиш вақтида қуйидагиларга эътибор қаратишингизни сўрайди:
Автомобилини олиб кетиш вақтида Сиздан дилер томонидан фақатгина 25 минг сўм миқдорида Ҳисоб-маълумотномаси учун тўлов амалга оширилиши талаб этилади. Автосалон ходимларининг ушбу тўловдан ташқари обуна, автомобилни манзилга олиб бориб бериш каби хизматлар учун қўшимча тўлов талаб қилиши ноқонуний саналади» дейилади хабарда.
Таъмагирлик холатларида компания ишонч рақамларига хабар беришни сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter