Глобал исиш инсон миясига қандай таъсир қилади?
Олимлар глобал исишнинг бошланиши туфайли одамларнинг ташқи кўриниши қандай ўзгаришини тасвирлаб беришди. Ушбу мавзу бўйича тадқиқот натижалари Мисрнинг Sasapost нашри томонидан эълон қилинди.
Эволюция назариясига кўра, ҳар қандай тирик тур ўзгарувчан табиий шароитларда омон қолиши учун ўзгариши керак бўлади. Айрим олимларнинг фикрича, ҳозирги глобал исиш ҳам бундан мустасно эмас.
«Дунё иқлимининг исиши ҳайвонларни ўзгартиришга мажбур қилмоқда» номли тадқиқот муаллифларидан бири биолог Сара Райдингнинг айтишича, иқлим ўзгариши, шунингдек, глобал исиш ҳайвонларнинг мослашиш босқичини тезлаштирган. У мисол тариқасида австралиялик тўтиқушларнинг айрим турларида тумшуғининг ўлчами ўзгарганлигини мисол қилиб келтирган. Унинг сўзларига кўра, 1871 йилдан бери бу ҳолат 10 фоизга ошган.
Биологлар, шунингдек, Европа сичқонлари ва ниқобли сичқонлардаги ўзгаришларни ҳужжатлаштирган. Уларнинг оёқ-қўллари ва тананинг бошқа қисмлари катталашган.
Олимларнинг фикрича, иссиқлик одамларда тери, соч ва кўзларнинг ранги учун «масъул» пигмент – меланин ишлаб чиқаришни оширади. Бу кўпроқ бўлади, шунинг учун одамларнинг кўриниши вақт ўтиши билан қорайиб боради.
Sasapost томонидан келтирилган Кембриж университети тадқиқотига кўра, иқлим инсон танаси ва миясининг ҳажмини ҳам ўзгартиради. Бутун дунё бўйлаб қазилма қолдиқлари таҳлилига кўра, инсон танаси ва миясининг ўртача ҳажми олдиндан доимий равишда ўзгариб келган. Шундай қилиб, совуқ иқлим инсон миясини катталаштирди, иссиқлик, аксинча, уларни қисқартирди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, ҳозирги глобал исиш туфайли инсон танаси ва мияси яна кичиклашади. Кембриж, шунингдек, одамлар келажакда хотира ва нутқ, ўрганиш қийинчиликлари ва умуман, мия қон айланишининг пасайиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши ҳақида тахминлар қилмоқда.
Аввалроқ, олимлар глобал исишнинг даҳшатли оқибатларидан огоҳлантиргани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳароратнинг кўтарилиши кучли қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари, бўронлар ва сув тошқинларига олиб келади. Иссиқ ҳаво кўпроқ қишлоқ хўжалигига зарарли таъсир кўрсатиши ва одамлар учун ўлим хавфи янада ортишига олиб келиши айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter