Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гематология илмий-амалий тиббиёт марказига янги директор тайинланди

Гематология илмий-амалий тиббиёт марказига янги директор тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Исламов Миралишер Садриддинович Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

У фаолияти давомида Тошкент тиббиёт институти 1-клиникаси бўлим бошлиғи, ушбу клиниканинг Хирургия бўлими бош мутахассиси, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари, бош шифокори, шунингдек, «AKFA Medline» МЧЖ да тиббиёт технологиялари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишлаган. Бундан ташқари, у Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ҳам фаолият юритган.

Тиббиёт фанлари доктори Миралишер Исламов тайинловдан аввал Қурилиш вазирлиги бош экспертизаси, тиббиёт технологияси бўйича бош мутахассис лавозимида ишлаб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг