Газдан берухсат фойдаландингми? Икки баравар ҳақ тўла
Мажбурий ижро бюроси Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ташаббуси билан чиқди. Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда, деб хабар берди «Норма».
Қоидаларга улгуржи истеъмолчилар томонидан газ таъминоти тармоқларига рухсатсиз уланиш, ҳисоблагичларни атайин бузиш ва пломбаларни узиш фактлари аниқланиши ҳоллари тўғрисидаги нормаларни қўшимча қилиш таклиф этилмоқда.
Барча ҳолларда истеъмол қилинган газ ҳисоб-китобини истеъмолчи расман давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), бироқ даъво муддатидан (3 йил) ортиқ бўлмаган давр мобайнида уланган газдан фойдаланиш ускунаси суткасига 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб амалга ошириш таклиф этилмоқда.
Тўлов қуйидаги миқдорларда белгиланиши мумкин:
рухсатсиз уланиш |
рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажми қийматининг икки баравари миқдорида |
газни ҳисобга олиш приборларини атайин бузиш ёхуд уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ҳисобга олиш приборлари ишига ташқаридан аралашиш |
газ қийматига 2 коэффициентни қўллаган ҳолда |
газни ҳисобга олиш приборлари, газдан фойдаланиш ускунаси ва байпасли (айланма) линияларда ўрнатилган пломбаларни узиш |
газ қийматига 2 коэффициентни қўллаган ҳолда |
Бунда рухсатсиз уланиб фойдаланилган газ ҳажми қийматининг ундириб олиниши истеъмолчини мазкур ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этмайди (МЖТКнинг 101-моддаси, ЖКнинг 1852-моддаси). Бундай истеъмолчи дарҳол газ таъминоти тармоқларидан узиб қўйилади.
Лойиҳа рад этилиши, унга қўшимча киритилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter