Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фуқаролар эмас, ҳужжатлар айланади

Фуқаролар эмас, ҳужжатлар айланади

Барча соҳалар ривожлангани сари халқимизнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорга асосан юридик ва жисмоний шахслар кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали мурожаат этишлари мумкин.

Марказга келиб мурожаат этганда марказ ходими ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга электрон тарзда юборади ва рўйхатдан ўтказувчи орган тайёр кадастр йиғма жилдини марказга электрон тарз қайтаради, фуқаро тайёр кадастр йиғма жилдини марказнинг ўзидан олиб кетадилар. Бу эса фуқароларнинг ортиқча вақтларини йўқотишни олдини олиб, оворагарчиликларсиз бошқа ташкилотларга мурожаат этмаган ҳолда биргина давлат хизматлари марказларидан олиш имкониятини яратди.

Бундан ташқари, архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорига асосан қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади ва марказ ходими электрон тизим орқали аризани Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадаcтри давлат корхонасига юборади ҳамда қурилиши тугалланган бино иншоотни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаб, марказга электрон тарзда юборади. Аризачи марказдан тайёр далолатномани олади ва марказнинг ўзида ариза билан кадастр йиғма жилдини янгилаш учун топширади.  Тайёр бўлган кадастр йиғма жилдини марказнинг ўзидан олиб кетади.

Олдинлари фуқаролар бир неча ташкилотларга ўзлари бориб мурожаат қилишарди ва кадастр йиғма жилдини яна туман кадастр филиалидан бориб олишарди. Бундан кўриниб турибдики, фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларсиз бир жойнинг ўзидан тўлиқ ишлари битиши фуқаролар учун қулайликдир.

Бу эса фуқаролар эмас, ҳужжатлар айланишининг яққол намунасидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг