Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фориш халқига инсонпарварлик кўмаги жўнатилди (фото)

Фориш халқига инсонпарварлик кўмаги жўнатилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Жиззах вилоятининг бир нечта туманларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар туфайли сел оқимлари юзага келди ва оқибатда айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари жиддий зарарланди.

Бугун Сирдарё вилояти аҳолиси номидан юзага келган кўнгилсизлик ҳолатидан жабр кўрган Фориш халқига кўмак бериш мақсадида турли озиқ-овқат маҳсулотлари, кўрпа-тўшак жамланмасидан иборат инсонпарварлик ёрдами ортилган юк машиналари карвони йўлга чиқди.

Ушбу хайирли ишга вилоятнинг кўплаб фаоллари, депутатлар, тадбиркору ишбилармонлар ўзларининг беғараз ҳиссаларини қўшдилар.

«Халқимиз азал-азалдан бундай оғир кунларни жипслашиб, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтган. Бунга «Сардоба» сув омборида юзага келган кўнгилсизлик шароитда ҳам гувоҳ бўлганмиз. Ўшанда бу инсонийлик қадриятларимиз янада кенг қулоч ёйиб, барча йўллар юртдошларимизни, биринчилардан бўлиб олижаноб жиззахликларни ҳам Сирдарё томон элтганди», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг