Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарзанд онага эмас, ота тарбиясига олиб берилди

Фарзанд онага эмас, ота тарбиясига олиб берилди

Одатда МИБ иш юритувига фарзандларни она тарбиясига олиб бериш юзасидан ижро ҳужжатлари келади. Аммо шундай ҳолатлар ҳам борки, фарзандни ота тарбиясига олиб бериш лозим бўлади.

Бюронинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган навбатдаги суд ҳужжати ҳам шу мазмунда бўлди.

4 ёшли қиз бувисининг тарбиясида қолган. 24 ёшли онаси эса фирибгарлик ва ўғрилик жиноятини содир этганлиги учун жазо ўтамоқда экан. 

Давлат ижрочиларининг тезкор ҳаракатлари натижасида фарзанд отаси Т.Ражабовнинг тарбиясига олиб берилди. Ижро ҳужжати амалда ижро этилганлиги сабабли иш юритишдан тамомланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг