Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«FAROVON SUG‘URTA» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига

«FAROVON SUG‘URTA» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига

«FAROVON SUG‘URTA» Aksiyadorlik Jamiyatiнинг Кузатув кенгаши мажлисида кворуми мавжуд бўлмаганлиги боис, 2022 йил 8 июнда Корпоратив ахборот ягона порталида, Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва Xabar.uzда акциядлорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 30 июнда ўтказилиши тўғрисидаги эълон Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 78 моддасига асосан қуйидагича узгартирилмоқда:

Тошкент ш. Амир Темур кўчаси, 109 уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: [email protected], веб-сайт:www.farovonsugurta.uz) «FAROVON SUG‘URTA» Aksiyadorlik Jamiyati 2022 йил 7 июль соат 11:00да Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилда жойлашган «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти бош офис биносида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилишни маълум қилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:30 да бошланади.

Йиғилишда иштирок этиш учун акциядор ва унинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), шунингдек ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.

Йиллик умумий йиғилиш ўтказилишини маълум қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 8 июнь.

Ўтказилаётган йиллик умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 1 июль.

Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

1) Умумий йиғилиш регламенти тасдиқлаш ва саноқ комиссиясини сайлаш.

2) Жамият Кузатув кенгашини янги таркибда сайлаш.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш акциядорлар ёки уларнинг вакиллари шахсан иштирок этиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган материаллар билан Компаниянинг Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилида жойлашган маъмурий биносида танишишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (78) 147-11-00.

«FAROVON SUG‘URTA» AJ Кузатув Кенгаши

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг