Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Элмуратов Ойбек Умурзакович Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.
О.Элмуратов 1999 йилда Тошкент молия институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини «Ўзмиллийбанк» Лойиҳани молиялаштириш маркази мутахассиси сифатида бошлаган.
Кейинчалик Молия вазирлигида бўлим бошлиғи ўринбосари, ушбу вазирликнинг Йўл жамғармаси бошлиғи ўринбосари, БМТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа менежери, «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси департаменти бошлиғи, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бошқарма бошлиғи каби қатор масъул вазифаларда меҳнат қилган.
О. Элмуратов тайинловга қадар Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter