Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона вилоятидаги шаҳарга янги ҳоким тайинланди

Фарғона вилоятидаги шаҳарга янги ҳоким тайинланди

Шукуруллохон Нисбатхонов Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида лавозимидан озод этилган Адҳам Зиявитдинов ўрнига янги шаҳар ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Нисбатхонов Шукуруллохон Холматхонович номзоди Марғилон шаҳар депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди ва ҳозирга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Шукуруллохон Нисбатхонов шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Аввалроқ Риштон туманига ҳоким тайинланганди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг