Фарғонадаги пресс-клубда Ғаниев кўринмади. Обидов эса ҳоким журналистларга интервью беришга тайёрлигини айтди
Маълумки президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифини бешта интернет сайтлари мухбирлари ташриф жараёнларини вилоятдан туриб ёритди.
Бу журналистлар учун янгича амалиёт бўлди.
Мазкур сайт журналистлари сафар давомида Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов билан қисқа суҳбат ўтказди.
Маълумки, 7 июнь куни тармоқда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ишдан кетгани хусусида хабар тарқалди ва бу ўз тасдиғини топмади.
Муҳаммаджон Обидовнинг айтишича, ҳокимлик ҳар қандай вазият ва тушунмовчиликка изоҳ беришга тайёр.
Суҳбат давомида вилоят ҳокимининг ОАВга интервью бериш масаласи кўтарилди.
Матбуот котибига кўра, Шуҳрат Ғаниев интернет нашрларига тез орада интервью беришга тайёр. Лекин айни пайтда президент ташрифидан кейинги ишлар ва тиғиз кун тартиби сабаб журналистлар билан учрашмаган ва якшанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб сессиясида қатнаша олмаган.
Кузатамиз. Ваъда ваъдалигича қолиб кетмаслигига умид қиламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter