Фарғонада техник ҳолати талабга жавоб бермайдиган велосипедлар вақтинчалик жарима майдонига олиб кирилмоқда. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги ўз саҳифасида хабар
берган.
«Фарғона вилоятида жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 635 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган бўлса, унда 150 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Таҳлилларга кўра, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 29 фоизи велосипедчилар ҳиссасига тўғри келмоқда.
2020 йилнинг 9 ойи давомида велосипедчилар иштирокида 186 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, ушбу ҳодисаларда 38 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 155 нафари эса турли даражадаги тан жароҳати олган.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 20 октябридан 22 октябрига қадар 489 та велосипед вақтинчалик жарима майдонига олиб кирилган бўлса, 13 нафар фуқаро маст ҳолда велосипедда ҳаракатланганлиги учун тегишли тартибда чора кўрилди» - дейилади хабарда.
Аввалроқ, Фарғонада жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай, ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видеофотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйилгани хабар
қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter