Фарғонада UZINFOCOM бўлинмаси очилди
Бугун, 12 май куни Фарғона шаҳрида ТАТУ Фарғона филиали ҳудудида UZINFOCOM Фарғона вилояти бўйича ҳудудий бўлинмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.
Айтилишича, 16 нафар мутахассисдан иборат иккинчи бўлим ташкил этилди. Ишнинг асосий йўналиши – рақамлаштиришни ривожлантириш ва ҳудудларда аҳолининг давлат хизматлари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
Очилиш маросими давомида АКТ вазири UZINFOCOM ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, ходимларнинг сифатли ва самарали ишлаши учун замонавий технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш лозимлиги ҳам таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter