ФАО Оролбўйи аёллари ва ёшлари учун янги даромад манбаларини очмоқда
Қорақалпоғистоннинг Кегейли, Қораўзак туманларида ФАО томонидан тикувчилик, каштачилик каби халқ ҳунармандчилигини ўргатиш бўйича икки кунлик тренинглар ўтказилди. 90 га яқин аёллар иштирок этган ушбу тадбирда 30 нафар аёлга тикув машиналари берилди.
БМТнинг Тараққиёт Дастури ва Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳамкорлигида амалга оширилаётган ушбу тадбирда қорақалпоқ халқининг бой маданияти, қадимий тарихи, анъанавий каштачилик ва миллий кийимларининг ўзига хос хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилди.
«Фикримизча, аҳолининг заиф қатламларини, айниқса, аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш жуда муҳим. Зеро, Оролбўйи минтақасининг иқлим ўзгариши ва табиий ресурслар деградациясининг салбий таъсирига кўпроқ мойиллиги барчага маълум. Бугунги кунга қадар биз аёлларнинг муқобил даромад манбалари бўйича салоҳиятини ошириш мақсадида тренинглар ўтказдик. Келажакда сув тежайдиган технологиялар, барқарор қишлоқ хўжалиги, электрон тижорат ва яшил молиялаштириш бўйича бир қатор тренинглар ўтказишни режалаштирмоқдамиз», – деб қайд этди ФАОнинг Марказий Осиё бўйича субминтақавий ваколатхонаси табиий ресурслар бўйича мутахассиси ва лойиҳанинг техник координатори Иветта Зенина.
Албатта, нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш, балки уни фойдали сотиш ҳам муҳимдир. Шунинг учун ўқув дастурига маркетинг асослари бўйича дарслар киритилган. Ушбу дарслар орқали иштирокчилар ўз маҳсулотларини қандай қилиб муваффақиятли сотиш ва даромад олиш сабоқларини ўргандилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter