ФАО ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолиш учун бирлашишни таъкидлайди
Ўзбекистонда 12-17 февраль кунлари «Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш» бўйича Конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши (CMSCOP14) бўлиб ўтмоқда. БМТнинг ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўйича Марказий Осиёда ўтказаётган ушбу биринчи халқаро тадбирида иштирок этиш учун тарихий Самарқанд шаҳрига 130 мамлакатдан 1500 дан ортиқ иштирокчилар тўпланди.
«Марказий Осиё ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш ва тиклашга тўсқинлик қиладиган иқлим ўзгариши ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби муаммоларни енгиш учун биргаликда ишлашга ва олдинга силжишга имкон берадиган инновацияларнинг етакчисидир. Бу муаммоларни фақат биргаликда ҳал қилиш мумкин. Самарқандда бўлиб ўтаётган анжуман минтақавий ва жаҳон миқёсида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг ёрқин намунаси бўлди.
Биз учун яна бир муҳим соҳа – бу ёввойи табиат ва одамларнинг ўзаро таъсири. Биз Ҳиндистонда Глобал Экологик Жамғарма томонидан молиялаштирилаётган ёввойи йўлбарслар бўйича қизиқарли лойиҳани амалга оширмоқдамиз. Бундан ташқари, биз Африкада ёввойи филлар популяцияларини сақлаб қолиш учун узоқ вақт ишладик. Шуни унутмаслик керакки, атроф-муҳит саломатлиги ва инсон саломатлиги ўзаро узвий боғлиқдир», – деди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директорининг махсус вакили Дэниэл Густафсон.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, ФАОнинг кўчиб юрувчи ҳайвон турларини сақлаш бўйича ишларининг аксарияти денгиз балиқчилиги билан боғлиқ бўлиб, бу ерда сезиларли ютуқларга эришилган бўлсада, аммо ҳали кўп ишлар қилиниши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter