Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лойиҳадан мақсад – ҳайвонлар саломатлигига хавф туғдирадиган таҳдидларнинг олдини олиш

Лойиҳадан мақсад – ҳайвонлар саломатлигига хавф туғдирадиган таҳдидларнинг олдини олиш

фото:depositphotos.com/ru

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамкорликда «Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастури» доирасида янги лойиҳани бошладилар. Лойиҳанинг мақсади ҳайвонлар ва аҳоли саломатлиги учун хавф туғдирадиган турли таҳдидларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга ўз вақтида чора кўришдан иборат.

Зоонозлар (ҳайвонлардан одамларга юқадиган касалликлар) нисбатан қисқа вақт ичида бирор мамлакат ёки минтақага етиб бориши ва кенг тарқалиши мумкин. Миллий, минтақавий ва глобал даражада кўп тармоқли «Ягона саломатлик» ёндашувининг жорий этилиши касалликларнинг самарали олдини олиш ва назорат қилишга ёрдам беради, чунки янги юқумли касалликларнинг аксарияти ҳайвонларда учрайди.

«Инсон саломатлиги, уй ва ёввойи ҳайвонлар, ўсимликлар ва экотизимлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. ФАО ушбу ташаббусни инсон, ҳайвон, ўсимлик ва атроф-муҳит саломатлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги-озиқ-овқат тизимларини трансформация қилиш доирасида қўллаб-қувватлайди», – дейди ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров. 

ECTAD лойиҳасининг ушбу семинарида қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат тармоғи вакиллари, ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассислари, вазирлик, идоралар, халқаро ташкилотлар, миллий илмий-тадқиқот институтлари ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг