Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фан, таълим, маданият ва бизнес. Урганчда халқаро конференция бошланди

Фан, таълим, маданият ва бизнес. Урганчда халқаро конференция бошланди

Бугун, 24 апрель куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида «Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари« «Central Asia – 2019» XIII халқаро конференцияси бошланди. Унда 10 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган халқаро экспертлар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналар, нашриётлар, архивлар, музейлар раҳбарлари ва мутахассислари, олимлар, таълим муассасалари ўқитувчилари, АКТ мутахассислари, жамоат арбоблари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистонда ахборот-кутубхона соҳасири ривожлантиришга оид Президент қарори қабул қилинган ва ушбу қарор ижроси юзасидан таълим муассасалари кутубхоналарини адабиётлар билан тўлдириш, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналарининг аудио вариантларини яратиш, «Библиобус»лар фаолиятини йўлга қўйиш, QR-кодлар ёрдамида электрон китоблардан фойдаланиш, кутубхоначилик соҳасида миллий ва халқаро тадбирларни ташкил этиш сингари муҳим ишлар амалга оширилди.

Халқаро конференцияда, шунингдек, АҚШ Кутубхона фонди ижрочи директори Меррис Сумралл, Беларусь Миллий кутубхонаси директори Роман Мотульский ва бошқа халқаро экспертлар халқаро конференциянинг аҳамияти, унда муҳокама этилаётган мавзуларнинг долзарблиги ҳақида сўз юритдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг