Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳноза Соатова

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд, Бори бу олами куброда мавжуд. (Алишер Навоий)

Европа стандартлари?.. Эҳ, яна янгича жаримами?

Европа стандартлари?.. Эҳ, яна янгича жаримами?

Фото: «firestock.ru»

«Европа стандартлари», «жаҳон стандартлари» – бу сўзларни эшитганда одамлар сапчийдиган бўлиб қолишди: яна нима тўлов ёки жарима чиқар экан деб. Чунки абитуриентларнинг ҳужжат топширишда тўлов тўлашими, кундузи чироқ ёқиб юришми – халқнинг чўнтагига таъсир қиладиган бир нечта қарорларни шу «соус» билан халққа едиришга ҳаракат қилинди. Соус кўпайиб кетса, таом тахир бўлади.

Европа стандартлари деган важни келтирар эканмиз, аввало, бу тушунчани аниқлаштириб олайлик.

Европа стандартлари (EN) – шунчаки айтиб юбориладиган гап эмас. Ҳар бир стандарт ўз ҳужжатига эга. Европа стандартларига оғзаки ҳаволаларни йиғиштириб, ўша ҳужатларни ўрганиб чиқиш ва асос ўлароқ оммага тақдим қилиш керак.

Биз дуч келаётган «Европа стандартлари» – кўпинча Европанинг у ёки бу мамлакатига тааллуқли (локал) стандартлар ёки шунчаки тавсиялар бўлиб чиқяпти. 

Жаҳон стандартлари дегани эса ундан ҳам мавҳум. Аслида бунда «халқаро стандартлар» назарда тутилади. Лекин шу стандартларнинг ҳам асоси, яъни ҳужжати бўлиши керак.

Эртаклар даври ўтди, давлат органлари ўзларини ўзлари обрўсизлантиришни истамасалар, ҳушёрроқ бўлишларига тўғри келади.

Имиж – муҳим, уни йўқотиш осон, тиклаш қийин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг