Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эътирозларга сабаб бўлган Қувадаги бетон тўсиқлар олиб ташланди (фото)

Эътирозларга сабаб бўлган Қувадаги бетон тўсиқлар олиб ташланди (фото)

Фото: «Uza»

Фарғона вилоятини Андижон вилояти билан боғловчи Қува-Асака, Шаҳрихон-Қува, Марҳамат-Қува йўли бугундан бошлаб очилди, дея хабар берди Uza.

Карантин даврида бетон тўсиқлар билан ёпиб қўйилган бу йўллар чекловлар юмшатилган бўлса-да, очилмай келаётган эди. Ортиқча оворагарчиликлар аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётганди. Ижтимоий тармоқларда ҳам мазкур мавзу кўтарилган бўлиб, вилоят ҳокимлиги томонидан йўллар таъмирланаётганлиги билдирилган.

Бугундан бошлаб фуқаролар ушбу йўлдан ҳеч бир чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг