Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага Янгиҳаёт ва Сергелидаги айрим маҳаллаларда газ ўчирилади

Эртага Янгиҳаёт ва Сергелидаги айрим маҳаллаларда газ ўчирилади

Фото: Xabar.uz

Таъмирлаш ишлари туфайли эртага пойтахтнинг Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги баъзи маҳаллаларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Янгиҳаёт туманининг «Янгидархон» МФЙ ҳудудидан ўтган ўрта босим Д-76 мм.ли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 31 январ куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар «Янгидархон» МФЙ жойлашган Наврўз кўчаси ва 4-9 тор Наврўз кўчаларидаги жами 209 та уй хўжалигида ҳамда ҳудуддаги 9 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Сергели тумани «Хонободтепа» МФЙ, Дадахўжаева кўчасидан ўтган ер ости Д-57 мм.ли ўрта босим газ қувурининг метро қурилиши ҳудудидан бошқа хавфсиз жойга кўчирилиши сабабли 31 январ куни соат 10:00 дан 15:00 га қадар «Хонобод», «Хонободтепа» ва «Хонтепа» маҳаллаларидаги жами 580 та уй хўжалиги ҳамда ҳудуддаги 15 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг