Эртага жойларда ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилади

Республика Гидрометеорология маркази эртага, 30 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри.
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11°, кундузи 16-18° бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 17-22° бўлади.
Бухоро ва Навоий.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах.
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 15-20° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 18-23° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона.
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 15-20° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари.
Ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғ ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, баланд тоғ ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter