Эртага ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, 21 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter