Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон ва Латвиядан 200 дан ошиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилиб, карантинга олинди

Эрон ва Латвиядан 200 дан ошиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилиб, карантинга олинди

Фото:«Uza.uz»

16 март куни Наманган халқаро аэропортига Эрондан ва Рига шаҳридан чартер рейс билан учган Мудофаа вазирлигига қарашли самолёт ва «Uzbekistn Airways» лайнери қўнди.

Уларнинг бортида Эрон (37 киши) ва Латвия (175) давлатларидан олиб келинган жами 200 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқаролари бўлган. 

Махсус рейслар йўловчилари вилоят ҳокимлиги ҳузурида тузилган штаб, соғлиқни сақлаш бошқармаси, санитария эпидемиология назорати маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи комиссиялари томонидан коронавирус тарқалиши профилактикасига доир белгиланган чора-тадбирлар асосида кутиб олинди.

Дастлаб махсус кийим-бошлар билан ҳимояланган тиббиёт соҳаси мутахассислари томонидан йўловчилар бирма-бир дезинфекция қилиниб кейин самолётдан чиқарилди ва улар автобусларда тиббий назорат карантинида сақлаш учун тайёрлаб қўйилган тиббиёт муассасаларига жўнатилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Мўминов сўзларига кўра, Эрон ва Ригадан олиб келинган юртдошларимиз Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ва Косонсой сиҳатгоҳларидаги махсус тайёрлаб қўйилган жойларга ётқизиб, 14 кунлик карантин назоратига олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг