Эркаклар учун ҳалокатли бўлган янги касаллик аниқланди
Британиялик олимлар эркаклар учун ҳалокатли бўлган янги касалликни фош этишди, деб ёзади «The New England Journal of Medicine».
Қайд этилишича, тадқиқот чоғида мутахассислар янги синдромни кашф этишиб, уни VEXAS деб аташди. Хасталик X-хромосомда жойлашган UBA1 генининг соматик мутациялари билан боғлиқ.
Ушбу патологияси бўлган беморлар аутояллиғланувчи касалликлардан азият чекишади, уларнинг иситмаси чиқиб, тромб ҳосил бўлиши фаоллашади. Шунингдек, тоғай ва ўпка тўқималарида яллиғланувчи жараёнлар кузатилади. 40% ҳолатларда VEXAS синдроми ўлимга олиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter