Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг хавфли таом тури маълум бўлди

Энг хавфли таом тури маълум бўлди

Фото: «Деловой Славянск»

Жониворлардан олинган юқори холестеринли маҳсулотлар хавфли ўсимталарнинг ўсишини юз баробарга ошириши маълум қилинди. Бу ҳақда «Lenta.ru» нашри хабар бермоқда. Мазкур маълумотни Калифорния университети олимлари «Cell Stem Cell» журналидаги мақолада чоп этишди.

Назоратсиз кўпаядиган нуқсонли ҳужайралар саратон келиб чиқишининг асосий сабабидир. Маълум бўлишича, холестерин нафақат йирик ичак ҳужайраларининг қалинлашишига, балки айни тўқималарда ўсимталарнинг тез ўсишига ҳам таъсир кўрсатади. Бироқ ҳозирда холестерин саратоннинг бошқа кўринишларига таъсир кўрсатиши аниқ эмас.

Ёғли, транс-ёғли ва айрим углеводлар организмдаги холестерин миқдорини ошириши мумкин. Шу боис, мутахассислар қизил гўшт ва сутли маҳсулотлар истеъмол қилишни камайтириш кераклигини тавсия этадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг