Республикамизда энг кўп ўғил бола туғилаётган ҳудуд номи очиқланди
2020 йилда Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида жами туғилганларнинг 56,2 фоизини ўғил болалар ташкил этган.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Бу республикамиз туман ва шаҳарлари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Давлат хизматлари агентлиги қариндошлар ўртасида энг кўп никоҳ тузилаётган вилоят номини очиқлаганди. Унга кўра 268 та никоҳ билан Сурхондарё етакчи бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter