Энди хорижий давлатларда фавқулодда вазиятларда жабрланганларга ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатилади
Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-206, 18.03.2018 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot канали хабар қилмоқда.
- Қарорда белгиланишича фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам ишларини молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг заҳира маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
- Қарор билан тасдиқланган низомда хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш тартиби белгилаб бермоқда.
- Хусусан, хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жабрланган тақдирда 3 соат ичида Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш ва бошқа вазирлик идораларнинг вакилларидан иборат махсус гуруҳ фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудга учиб (жўнаб) кетиши лозим.
- Шунингдек, низомда ҳар бир ташкилотнинг фавқулодда вазият содир бўлганда бажариши лозим бўлган функциялари белгилаб берилмоқда.
- Масалан, эндиликда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фавқулодда вазиятларда жабрланганларга ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter