Энди Ҳажга боришда жамоатчилик фикри ўрганилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1031-сон қарори билан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга асосан, зиёратга бормоқчи бўлган фуқаро олдин Ҳажга бормаган бўлиши лозим (олдинги талаб сўнгги беш йил мобайнида Ҳажга бормаган бўлиши керак эди).
Бундан ташқари, маҳаллаларда Ҳажга боришга номзодларни саралаб олиш учун ишчи гуруҳлар тузилади. Ҳажга боришга навбатга қўйилган номзодлар рўйхати тегишли ҳудуддаги масжид ва ўзини ўзи бошқариш органларининг биноларида эълон қилинади ҳамда 15 кун мобайнида улар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади.
Ишчи гуруҳлар номзодлар бўйича жамоатчилик фикри ва эътирозларини 5 кун муддатда текшириши лозим бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter