Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Экология вазирлиги огоҳлантиради – ов муддати якунланди, ноқонуний ов жазоланади

Экология вазирлиги огоҳлантиради – ов муддати якунланди, ноқонуний ов жазоланади

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ 28 февралдан ов қилиш муддати якунланди. Тақиқ 15 августгача давом этади.

Маълумот учун, ов мавсуми даврида ноқонуний ов билан боғлиқ бўлган 1000 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан қарийб 3 миллиард сўмга яқин жарима ва бошқа тўловлар қўлланилди. Шунингдек, улардан 837 та ҳайвон ва парранда, 2836 кг балиқ, 160 дан ортиқ ноқонуний ов қуроллари олиб қўйилган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фуқаролардан чеклов вақтида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилик талабаларига риоя этишни, шу билан бирга, қуш ови бўйича берилган рухсатномаларни ов муддати якунланганидан сўнг 10 кун муддатда Ўзбекистон Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ва унинг бўлинмаларига қонунда белгиланган тартибда топширишларини сўрайди.

Муҳим!

Ноқонуний ов билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларига дуч келсангиз, Экология вазирлигининг 11-57, 12-07 ишонч рақамларига ёки вазирликнинг ҳудудий бошқармаларга мурожаат қилинг.

Унутманг!

Ноқонуний ов учун қатъий жавобгарлик белгиланган бўлиб, бу борада юзага келадиган ҳар бир ҳолат бўйича ўрнатилган тартибда қонун устуворлиги таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг