Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Экология вазирига ўринбосар тайинланди

Экология вазирига ўринбосар тайинланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган.

Маълумоти - олий. 2017 йилда Тошкент давлат юридик университети ва 2023 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (сиртқи) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган.

2018–2021 йилларда Вазирлар Маҳкамасида, 2021 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишлаб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг