Экология қўмитаси Бўстонлиқда рейд ўтказди. Тадбир давом этмоқда
«Буз-буз»лар сабаб жамоатчилик эътибори марказида турган Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига Давлат экология қўмитасида вакиллари ҳам қадам ранжида қилди. Улар шунчаки боргани йўқ. Балки туманда махсус рейд тадбирлари ўтказди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш, браконьерликка қарши кураш, ноқонуний чиқиндихоналарнинг юзага келиши, қонунга зид қум-шағал қазиш ва бошқа ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида ўтказилган рейдларда анча-мунча ҳуқуқбузарликлар аниқланди.
Хусусан, Чорвоқ сув омбори муҳофаза минтақасида ноқонуний ўрнатилган 8 та супа, Чорвоқ ҳудудида «Сағбон» номли овқатланиш шахобчаси атрофида, шунингдек, Юсуфхона қишлоғи ҳудудидаги «Наврўз» дам олиш маскани атрофи сув муҳофаза минтақасида юзага келган ноқонуний чиқиндихона аниқланиб, бартараф этилди, ҳуқуқбузар шахсларга қонунда белгиланган чоралар кўрилди.
Рейдлар давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter