Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Экология масалаларига бағишланган энг яхши эко-мақола ва видеороликлар танлови ўтказилади

Экология масалаларига бағишланган энг яхши эко-мақола ва видеороликлар танлови ўтказилади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан “Uzbekistan eco-publication and video clips award” (“Энг яхши эко-мақола ва видео роликлар”) танлови ўтказилади.

Танловда мамлакатимизнинг экологик келажагига бефарқ бўлмаган барча, жумладан, журналист, блогер, талаба, ўқувчи, давлат ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Танлов ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича аниқланади:

— “Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига мослашиш” мавзусида ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги энг яхши материал;
— “Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлаш” мавзусида ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги энг яхши материал;
— “Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш” мавзусида ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги энг яхши материал;
— “Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш” мавзусидаги ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги энг яхши материал;
— “Ўзбекистонда ер ресурсларини муҳофаза қилиш” мавзусидаги ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги энг яхши материал;
— “Ўзбекистонда сув ва сувдан фойдаланиш муаммолари” мавзусида ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги энг яхши материал;
— “Атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган энг яхши ижтимоий ролик”;
— Лойиҳа доирасида энг фаол қатнашган нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ).

Диққат!

Танловга ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган, 2023 йил 1 майдан 2024 йил 30 апрелгача Ўзбекистонда ва хориждаги ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган экология мавзусидаги мақолалар ҳамда видеороликлар қабул қилинади.

Аризалар 2024 йил 1 февралдан 2024 йил 1 майгача [email protected] электрон манзилига юборилиши лозим. Аризаларга аудио ва видео форматдаги материаллар ҳаволалари илова қилинади. Видеороликлар 1920х1080 PAL форматда, давомийлиги 5 дақиқагача бўлиши керак.

Танловга тақдим этилган барча материаллар ва танлов натижалари www.eco.gov.uz веб-сайтида эълон қилинади. Ғолиблар 5 июн – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни арафасида пул мукофотлари билан тақдирланади.

Танловдан кўзланган мақсад аҳоли, жумладан, ёшларни Ўзбекистоннинг экологик муаммоларини самарали ҳал этиш йўлларини излашда фаолроқ иштирок этиш, эко тушунчаларни инглиз тилида ўрганиш ва тушунишга ундаш, экологик таълимга ҳисса қўшиш ва Ўзбекистондаги экологик муаммолар ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш, Ўзбекистон ёшларида тизимли экологик билимларни, аҳолининг экологик маданиятини, экологияга йўналтирилган дунёқарашини шакллантиришга кўмаклашиш, ижтимоий тармоқларда долзарб экологик муаммолар ва таклиф этилаётган ечимларни ёритиш, оммавий ахборот воситаларида ва Интернет ахборот-телекоммуникация тармоғида Ўзбекистон Республикасининг экологик муаммолари ва экологик сиёсатига бағишланган материаллар сонини кўпайтириш, инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилинган ўқув материаллари сонини кўпайтиришдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг