Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ хизматчилари фуқаро автомобилидан фойдаланиши мумкин

ДХХ хизматчилари фуқаро автомобилидан фойдаланиши мумкин

Фото: «Kun.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 5 апрель куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу қонуннинг тўлиқ матни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

Қонуннинг 30-моддаси «Давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш» деб номланади.

Унга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига етказиш, жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва Давлат хавфсизлик хизмати органларига олиб бориш, ҳодиса жойига етиб олиш учун давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан (бундан чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари мустасно) мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин бўлиб, бунда транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ва ундан фойдаланган Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчисини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қопланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг