ДХХ икки афғон наркокурьерини қўлга олди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари афғонистонлик икки наркокурьерни героин партияси билан қўлга олди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Афғонистон фуқаролари — 40 ёшли Зулайҳо ва унинг 22 ёшли укаси Муҳаммад Акром Деҳқонзода «Ҳайратон» кўпригини кесиб ўтган вақтдан буён кузатув остига олинган. Улар дастлаб автомобилда Термиздан Самарқандга келиб, меҳмонхонада тунашади. Эртасига Жиззахга етиб келган. Улар Жиззахда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинади. Уларнинг меҳмонхона хонаси кўздан кечирилганда йўл сумкаларига бекитилган 1,5 килограммдан ортиқ героин топилган.Шунингдек, сўроқ чоғида Зулайҳо Деҳқонзода яширинча ўтказиш мақсадида героиннинг бир қисмини ютгани аниқланади. У Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Жиззах филиалига келтирилиб, текширувдан ўтказилади. Тиббий процедура ёрдамида унинг қорин бўшлиғидан 27 та капсулага солинган 111,42 грамм героин чиқариб олинган. Шу тариқа, улардан 1,6 килограммдан зиёд наркотик ашёвий далил сифатида олинади.
Зулайҳо ва Муҳаммад Акром Деҳқонзодага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 273 (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) ва 246-моддалари (Контрабанда) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Афғон героинини қабул қилиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан тегишли текширув тадбирлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter