Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Фарғонада экстремизм таъсирига тушиб қолганларни аниқлади

ДХХ Фарғонада экстремизм таъсирига тушиб қолганларни аниқлади

Фото: «Psm7.com»

2018 йил жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан Жиноят Кодексининг 244 прим 1 моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган қўқонлик 23 ёшли «Т.А.»га инсонпарвалик тамойилларидан келиб чиқиб 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди.  

Лекин, у бундан тўғри хулоса чиқармасдан, «Телеграмм» мессенжерида диний экстремистик ва террористик ташкилотлар раҳнамоларининг жиҳодга, шаҳидликка чорловчи аудио-видео маърузаларини тинглаб, томоша қилди. Натижада Сурия давлатидаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида унинг қабиҳ режасига чек қўйилди.

Бундан ташқари, Қўқон шаҳрида яшовчи 21 ёшли «Т.И.» ота-онасининг огоҳлантиришларига қарамай, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолди.

У «Телеграмм» мессенжерида гуруҳ очиб, экстремистик оқимлар раҳнамоларининг маърузаларини ҳамда «Туркистон ислом ҳаракати», «Катибатул Тавҳид ва Жиҳод» каби террористик ташкилотлар томонидан тайёрланган, жиҳодга чорловчи материалларни жойлаштириб, ўз гуруҳи аъзолари сонини 45 нафарга етказди. 

ДХХ ходимларининг сайъ-ҳаракати билан унинг ҳам ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Эндиликда ҳар икки шахс ҳам қонун олдида жавоб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг