Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХА ностирификация масалалари билан ҳам шуғулланади

ДХА ностирификация масалалари билан ҳам шуғулланади

Маълумки, шу йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  «Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ,  2019 йил 1 мартдан бошлаб хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби жорий этилган эди.

Шу йилнинг 24 июль  куни эса Вазирлар Маҳкамасининг қарори  билан «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида НИЗОМ» тасдиқланди. Ушбу ҳужжатга асосан, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Бўка туманида истиқомат қилувчи фуқаро Нуржамол Тўрақулова М.Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетида таълим олган. Бироқ, шу кунга қадар мазкур дипломидан фойдалана олмай келган эди. Бўка туман Давлат хизматлари марказига керакли хужжатларни тақдим қилганидан сўнг, Н.Тўрақулованинг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжати тан олиниб, ностирификация қилинди. Диплом тантанали равишда топширилди.

Давлат хизматлари агенлиги
Тошкент вилояти бошқармаси
матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг