Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Душанба куни ташкилотларда электр бир соатга ўчирилади

Душанба куни ташкилотларда электр бир соатга ўчирилади

Фото: Xabar.uz

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда 25 март — «Ер соати» куни муносабати билан махсус акция ўтказилади.

Шу куни сайёрамизга ғамхўрлик қилиш, табиий ресурсларни асраш мақсадида барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади.

«Ҳурматли ватандошлар! Сизни ушбу акцияда иштирок этишга ва атиги 60 дақиқага электрни ўчиришга таклиф қиламиз. Бу билан сиз Ернинг табиий бойликларини асраб-авайлашга ўз ҳиссангизни қўшасиз ва бошқаларни ҳам сайёрамизга ғамхўрлик қилишга руҳлантирасиз», дейилади вазирлик хабарида.

«Ер соати» — Ёввойи табиат умумжаҳон фонди томонидан глобал миқёсда ўтказиладиган тадбир. Ҳар йили март ойининг охирги шанбасида ўтадиган тадбирда чироқлар бир соатга ўчирилади. Шаҳарларнинг асосий чироқлари бундан мустасно. Тадбирдан кўзланган мақсад энергияни тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга эътиборни жалб қилишдан иборат. Ушбу тадбир биринчи бўлиб 2007 йил Австралияда ташкил этилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг