Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДСҚ раиси 84 нафар фуқаронинг уй-жой билан боғлиқ муаммосини ҳал қилиб берди

ДСҚ раиси 84 нафар фуқаронинг  уй-жой билан боғлиқ муаммосини ҳал қилиб берди

Фото: Тошкент вилояти солиқ бошқармаси матбуот хизмати

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ечишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида Президент Администрацияси томонидан сайёр қабул ташкил этилди. 

Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев томонидан Оҳангарон шаҳар маданият ва истироҳат боғида ҳамда Оҳангарон тумани, Увак маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Хусусан, ўтказилган учрашув ва суҳбатлар жараёнида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг 29 нафаридан турли хил мазмундаги муаммоларини бартараф қилиш бўйича таклиф ва мурожаатлар тушган.

Шундан, 5 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, 3 та мурожаат юзасидан асосли тушунтиришлар берилди, 21 та мурожаат ижроси учун муддатлар белгиланиб, тегишли ташкилот ва идоралар томонидан кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Фото: Тошкент вилояти солиқ бошқармаси матбуот хизмати

Оҳангарон тумани, Увак маҳалласида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулда Бирлик кўчаси, 90-уйда истиқомат қилувчи Абдулатиф Исоқов яшаётган уй-жойининг кадастр ҳужжатлари тайёр бўлсада, туман кадастр хизмати томонидан эгалик ҳуқуқи берилмаётганлиги бўйича марожаат қилди.

Бу муаммо нафақат Абдулатиф Исоқовнинг балки, шу маҳаллада яшаб келаётган яна 84 нафар фуқарони йиллар давомида қийнаб келаётгани маълум бўлди. Мазкур фуқароларнинг уй-жойи тайёр ҳолда бўлган 30 нафарига уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини қўшимча тўловларсиз расмийлаштириб бериш масаласи жойида ҳал қилиниб, қолган 54 нафарининг уй-жойи қурилиши тугалланмаганлиги сабабли уларнинг ҳам муаммоси ҳудди шундай тартибда ҳал этилиши назоратга олинди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг