Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дониёр Комилов «Ўзбекнефтгаз» АЁҚШлари эгасига айлангани айтилди

Дониёр Комилов «Ўзбекнефтгаз» АЁҚШлари эгасига айлангани айтилди

Ҳозирда «UNG Petro» МЧЖнинг 100% улуши ягона таъсисчи — Комилов Даниёр Абдулазизович эгалигидаги «PETROLEUM TECHNOLOGY GROUP» МЧЖга ўтказилган.

Д.Комилов Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биносини сотиб олган «METROPOL GROUP» МЧЖнинг ҳам ягона таъсисчиси ҳисобланади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2023 йил май ойида 78 та «заправка»га эга бўлган UNG Petro МЧЖ хусусийлаштирилишини эълон қилган эди.

«Давактив Ўзбекистондаги энг йирик заправка тармоғини яна ими-жимида, ёпиқ кабинетларда танланган «эгасига» топшириб қўя қолган кўринади. Сопини ўзидан чиқариб қўйишмаган бўлишганида, қанақадир «гўзаллик конкурси» ўтказишган ёки икки қатор очиқ ахборот беришган бўлишарди.

Эниданам, бўйиданам, остиданам, устиданам таланаётган «Ўзбекнефтегаз»ни МЧЖга айлантириб, тугатиб юборишса керак. Яна нимаси қолди ўзи?», дея муносабат билдирди иқтисодчи Отабек Бакиров.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг