Диққат танлов: Тошкент ислом институти янги логотипини яратиш учун танлов эълон қилади!
Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти янги логотипи бўйича ўз таклифларини нафақат профессионал реклама компаниялари ва агентликлар, балки хусусий шахслар (фрилансерлар, талабалар ва ҳ.к.) ҳам тақдим этишлари мумкин.
Танловга талабнома қуйидаги тартибда юборилади:
1. Логотип ва унинг таърифининг 3 (уч) тилга (ўзбек, араб, инглиз) мослаштирилган ўз намунангизни ишлаб чиқинг.
2. График шаклдаги файл ва таъриф матнини ҳамда алоқа боғлаш маълумотларингизни [email protected] электрон почтасига ёки қуйидаги манзилга жўнатинг: Ўзбекистон Республикаси, 100002, Тошкент шаҳри, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Маълумот учун телефон: (+99871) 227-42-37.
Танловга юборилган ижодий ишларни Тошкент ислом институтида тузилган ҳайъат кўриб чиқади.
Ҳайъат ишларни қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди:
– институт йўналиши, қадриятлари ва илмнинг аҳамиятини акс эттириши;
– Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ номи логотипда тасвирланиши;
– логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги;
– логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулот ва корпоратив совғаларига мослашувчанлиги;
– логотип креативлиги.
Ҳайъат энг яхши ишларни танлаб олади ва интернет фойдаланувчилари орасида очиқ овозга қўяди. Овозга қўйиш натижалари ҳамда танлов ҳайъатнинг якуний хулосаси асосида ғолиб аниқланиб, унинг номи www.islaminstitut.uz расмий сайтда эълон қилинади.
Танлов ғолиби Тошкент ислом институти томонидан қимматбаҳо совға билан тақдирланади!
Танловда натижалар 2018 йил Рамазон ойининг Лайлатул Қадрида 12 июнь куни эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter