Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетгани хабар қилинди

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетгани хабар қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан олинган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Хабарга кўра, қўмита раиси Жасур Акромов, раис ўринбосари - Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан ишдан олинган.

Фото:«Xabar.uz»

Айни вақтда ким қўмитага янги раис этиб тайинлангани ҳозирча номаълум.

2018 йилнинг 18 апрель куни 2003 йилдан бери Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида фаолият юритиб келган Ортиқбек Юсупов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Жасур Акромов қўмита раиси этиб тайинланганди.

Бундан ташқари, ўшанда Музаффар Комилов ҳамда Нурийман Абдулҳасан раиснинг янги ўринбосарлари этиб тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг