Дима Қаюм депутатликка ўз номзодини қўймоқчи
Ижтимоий тармоқларда Дима Қаюм номи билан танилган якка тартибдаги тадбиркор ва блогер Дилшоджон Болтобоев депутатликка ўз номзодини қўймоқчи. Бунинг учун у «O‘zLiDeP»нинг Риштон тумани раҳбариятига миннатдорлик билдирган. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.
«Мен шу кунгача бўлаётган ўзгаришларни кузатаётган эдим, албатта, қайсидир маънода ишонардим. Лекин бунинг ичига кириб бормаган эдим. Мана, бугун анкетамни, номзодимни қўйганимдан сўнг, биздек оддий одамларга ҳам ҳозирги кунда сиёсат бобида имконият яратилганганлигига ишондим. Биз ўзбек халқи бағри кенг, содда инсонлар бўлганимиз учун имкониятлар, очилган эшиклар олдида ийманиб турганимизни сездим. Худо хоҳласа, қулимдан келганича (катта, қуруқ ваъдалар бермайман) халқ учун хизмат қиламан. Анкетамни қабул қилган «O‘zLiDeP» Риштон тумани раҳбарларига катта раҳмат!», деб ёзади Дима Қаюм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter