Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диана фожиаси. Туман ҳокими ўринбосари ва ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Диана фожиаси. Туман ҳокими ўринбосари ва ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Фото: «Xabar.uz»

Каттақўрғон туманидаги мактаб ўқитувчиси Диана Еникеева иши бўйича суд жараёни якунига етди. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Каттақўрғон туман ҳокимининг ўринбосари ҳамда Каттақўрғон туман халқ таълими бўлими мудири Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми бўйича (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) айбдор деб топилган. Уларга Жиноят кодекси 45-моддаси қўлланилиб, 1 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

«Камаз» юк автомашинаси ҳайдовчиси Э.А.Б.га Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмига асосан 3 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг