Диабет бошланганини билдирувчи икки асосий белги маълум қилинди
Мутахассис диабетнинг яқинлашиши ёки бошланишини билдирувчи иккита белги ҳақида гапирди. Бу ҳақда врач, Boston Heart Diagnostics соғлиқни сақлаш бўйича директори Майкл Дансингер айтиб ўтган.
Ушбу белгилардан бири кучайиб борувчи ташналикдир. Бунинг сабаби шундаки, глюкоза буйраклар орқали ўтади ва унинг қондаги даражаси қанчалик юқори бўлса, киши ҳожатхонага тез-тез боради. Шу муносабат билан танага кўпроқ суюқлик керак бўлади.
Иккинчи белги — очлик ҳисси кучайиши.
«Танангиз сиз истеъмол қилган овқатни глюкозага айлантиради, буни сизнинг ҳужайраларингиз энергия учун фойдаланади. Аммо глюкоза метаболизми учун ҳужайралар инсулинга муҳтож. Бу очлик ва чарчоқ ҳиссини келтириб чиқариши мумкин», —дея таъкидлаган шифокор.
Аввалроқ коронавирус билан касалланган болаларга диабет хавфи ошгани ҳақида маълум қилган эдик.
Таҳлилларга кўра, (ковид билан) касалланганлар орасида диабет билан хасталаниш эҳтимоли бошқаларга нисбатан 2,66 марта ошган. Олимларнинг тахминига кўра, бу стресс ҳолатидаги гипергликемия (қонда қанд миқдорининг ошиб кетиши) ёки ошқозоности бези ҳужайрасига вирус юқиши оқибати бўлиши мумкин. Шунингдек, COVID-19 билан касалланганда қабул қилинган дорилар ҳам таъсир кўрсатган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter