Қўқон шаҳри, Баҳмалбоп кўчасида яшовчи Ҳ.Солиевнинг оиласи ижтимоий руйхатга киритилиб, хонадони ҳомийлар ҳисобидан қайта қуриб берилмоқда. Эътиборли жиҳати Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳам қурилиш ишларида иштирок этиб, усталарга ғишт теришда кўмаклашган.
Жами 2021 йилнинг биринчи чораги давомида Қўқон шаҳрида 22 нафар эҳтиёжманд фуқароларнинг уйлари қайта қуриб берилди. Бугунги кунда яна 30 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг хонадонида қурилиш ишлари кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шаҳар ҳокими аввал ҳам аҳоли уйларини оқлашда иштирок этгани билан жамоатчилик эътиборига тушганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter