Депрессияни енгишнинг ноодатий усули топилди
Пенсилвания университети (AҚШ) тиббиёт мактаби олимлари депрессияга чалинган беморларнинг аҳволини яхшилашнинг кутилмаган усулини аниқлади. Унга кўра, бироз уйқуни тарк этиш бунинг ечимидир.
Тажрибада депрессив касалликка чалинган 30 киши ва 54 соғлом одам, шунингдек, назорат гуруҳи сифатида 16 киши иштирок этди. Дастлабки иккита тоифага тунги уйқуга рухсат берилмаган, назорат гуруҳидаги иштирокчилар тун бўйи тинчгина ухлашлари мумкин эди. Тажриба давомида одамларнинг мияси сканердан ўтказилди.
Натижалар шуни кўрсатдики, уйқусиз тундан кейин депрессияга учраган беморларнинг 43 фоизининг кайфияти яхшиланган. Кўпчилик соғлом одамлар (лекин ҳаммаси эмас) уйқусизлик ёмон кайфиятга олиб келганини айтишди.
Уйқусизлик билан касалланган беморларда руҳий тушкунлик ва миянинг иккита соҳасида фаоллик кучайган: амигдала ва олдинги сингулат кортекс. Депрессиянинг мавжудлиги ёки йўқлигидан қатъи назар, уйқусизликдан кейин кайфияти яхшиланганларда бу икки соҳадаги фаоллик ҳам ортиб кетган.
«Ушбу икки қисм ўртасидаги боғлиқлик уларнинг уйқусиз тундан кейин кўтаринки кайфият яратишда муҳим рол ўйнашидан далолат беради», — таъкидлади илмий иш муаллифлари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter