Деновда 16 қаватли уйлар фойдаланишга топширилди (фото)
Сурхондарёда ер силкиниш ҳолатлари кўп такрорлангани боис бир пайтлар 3-4 қаватдан баланд бўлмаган бинолар қурилишигагина рухсат берилган бўлса, айни пайтга келиб вилоятда осмонўпар иморатлар қад ростламоқда.
Хусусан, Денов туманидаги «Лочин» маҳалласида 384 та хонадонга мўлжалланган тўртта 16 қаватли уй-жой фойдаланишга топширилди.
Массивда жорий йилда яна 450 хонадонга мўлжалланган саккизта 7, 9, 12 ва 14 қаватли замонавий уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.
Шунингдек, тумандаги «Нурли манзил» маҳалласида қад ростлаётган 180 хонадонли 6 та беш қаватли турар-жой биносида сўнгги қурилиш ишлар якунланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter