Чирчиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтмоқда
Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа вазифада иш бошлаши кутилмоқда — шу сабабли эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев унинг келгуси фаолиятига омад тилади ва унга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғини топширди.
Айни дамда Ҳидоятовнинг янги иш жойи очиқланмаган.
Таъкидлаш керакки, 2021 йил ноябрида Зойир Мирзаев айнан Ҳидоятовнинг ўрнига Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланган, Ҳидоятов эса Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимини эгаллаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter