Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлетов: «Агар одамлар хар хил сабаблар билан кўчага интилса, карантин самараси паст бўлади»

Давлетов: «Агар одамлар хар хил сабаблар билан кўчага интилса, карантин самараси паст бўлади»

2020 йил 30 март куни Республика махсус комиссиясининг махсус рухсатнома бериш бўйича қарори қабул қилинди.

Қарор билан нималар белгиланди? Бунга адлия вазири Русланбек Давлетов жавоб берди.

«Автотранспорт қатновини чеклаш бу бугунги шароитда республикада коронавирусни тарқалиб кетишини олдини олишга қаратилган жуда кескин чора, бундай чорани бугунги кундаги шароит тақозо этмоқда.

Албатта ноқулайлик туғдиради, лекин бу энг мақбул ва самарали йўлдир. Шунинг учун барчамиз янги талабларга мослашишимиз зарур, ишлаб чиқарувчилар ҳам, тадбиркорлар ҳам.

Шахсий ҳаёт ва ҳуқуқлар ва жамият, миллат манфаатларини тарозига солинадиган бўлса ҳам бу яққол кўзга ташланади. Ушбу шароитда жамият манфаатлари ва келажаги ҳар доим биринчи ўринда туради.

Мақсад автотранспортларни чеклаш эмас, мақсад аҳолини уйда қолишини таъминлаш. Агар ҳар хил йўллар билан, ўйлаб топилган сабаблар билан яна кўчага интилса ҳурматли ҳайдовчилар, унда бу карантин самараси жуда паст бўлади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг