Давлат хизматлари агентлиги делегацияси Бокудаги халқаро форумда иштирок этди
Давлат хизматлари агентлиги делегацияси Озарбайжон Республикасида бўлиб ўтадиган Бирлашган миллатлар ташкилотининг давлат хизмати бўйича форуми ҳамда БМТ мукофоти билан тақдирлаш маросимида иштирок этишди.
Тадбирда 100 дан ортиқ давлатлардан 450 нафардан зиёд делегатлар, шу жумладан, давлат ташкилотлари, ҳокимликлар ва фуқаролик жамияти, илм-фан ва хусусий сектор, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Ҳар йили 23 июнь куни БМТнинг давлат хизмати куни нишонланади. Бу кун мазкур соҳада нуфузли халқаро эътироф деб ҳисобланмиш мукофот топширилади.
Мукофот дунёда давлат бошқаруви соҳасидаги инновацияларни қўллаб-қуватлаш ва рағбатлантириш учун 2003 йилда ташкил этилган. Ушбу мукофот ошкоралик ва шаффофлик, давлат хизматлари тезкорлигини ошириш, хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, идоравий қарорларни қабул қилишда инновацион механизмларни қўллаш, бошқарув соҳасида билим ва кўникмаларни алмашиш мезонлари асосида берилади. Бугунги кунда ушбу мукофот дунёнинг 82 мамлакатининг 250 та ташаббуси учун топширилган.
Озарбайжоннинг «ASAN xidmət» хизмати ўзимизнинг Давлат хизматлари марказларининг аналоги ҳисобланиб, барча зарур бўлган хизматларни тезкор ва қулай тарзда «бир дарча» тамойили асосида олиш мумкин бўлган маскан ҳисобланади.
Мазкур марказлар 2012 йилда ўз фаолиятини бошладилар, 2015 йилда эса давлат хизматини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш» номинациясида БМТнинг мукофоти совриндори бўлди.
Хизмат сафари давомида қуйидагилар режалаштирилган:
- давлат хизмати бўйича БМТ Форуми ҳамда тақдирлаш маросимида иштирок этиш;
- Озарбайжон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматлари ва ижтимоий инновациялар бўйича давлат агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши;
- «ASAN xidmət» марказлари фаолияти билан янада яқинроқ танишиш;
- давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида Ўзбекистон имкониятларини ўрганиш ҳамда «Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш» номинациясида БМТ ва ASAN ISESCO мукофотларини олиш учун лойиҳалар ишлаб чиқиш. Давлат хизматлари агентлиги директор ўринбосари Н. Муҳаммадиев бошчилигидаги Агентлик делегацияси Озарбайжон Республикасида бўлиб ўтадиган Бирлашган миллатлар ташкилотининг давлат хизмати бўйича форуми ҳамда БМТ мукофоти билан тақдирлаш маросимида иштирок этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter